Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА БОШҚИРДИСТОН ЎРТАСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЯДИ
2024-05-24 20:27:32 1487
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация Россия Федерациясига амалий ташриф давомида Уфа шаҳридаги Республика Бошқарув марказида Бошқирдистон Бош вазирининг ўринбосари – Бошқирдистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги вазири Ильшат Фазрахманов бошчилигидаги қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида икки ҳудуд ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг таклифи билан Бошқирдистон ҳудудида биргаликда картошка, кунгабоқар, дуккакли экинлар етиштириб уни Фарғона вилоятига экспортини йўлга қўйиш, чорвачилик, асаларичилик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Фарғона вилояти асаларичилар уюшмаси билан Бошқирдистон асаларичилик агентлиги ўртасида доимий ҳамкорлик ўрнатиш, вилоятимиз ҳудудида бошқирд асаларилари оилаларини етиштириш ҳамда биргаликда Россияга ва бошқа давлатларга экспортини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Бошқирдистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда вилоятимиз ҳудудида сут маҳсулотларини ҳамда мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш борасида ҳам иш ташкил этиладиган бўлди.
Бошқирдистон учун янги бўлган текстиль соҳасини ривожлантириш мақсадида каноп ўсимлиги етиштириш ва ундан тола олиш борасида фарғоналик қишлоқ хўжалиги соҳаси тадбиркорларининг тажрибаларидан фойдаланишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram