Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


БОШҚИРДИСТОНДАГИ “ЕВРАЗИЯ” АГРОПАРКИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК МЕВА-САБЗАВОТ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР УЧУН ЯНАДА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ

×

 2024-05-24 22:47:34    1568

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация, Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳридаги “Евразия” Агропаркида бўлдилар.

Россиянинг Поволжье минтақасидаги улгуржи мева-сабзавот савдосига ихтисослашган энг йирик мажмуалардан бири ҳисобланган “Евразия” Агропарки раҳбари Музаффар Исламов вилоятимиз вакилларини сотувчилар ва харидорлар учун яратилган қулай шароитлар билан таништирди. Агропарк ҳудудида кўплаб ўзбек таомлари ошхоналари мавжудлиги, бозор маъмуриятида ўзбекистонлик кўпчиликни ташкил этиши эътибор тортди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мажмуада вилоятимизда етиштирилган маҳсулотларни сотаётган фарғоналиклар билан суҳбатлашди, ўзбекистонлик ҳамюртларимиз билан мулоқот қилди.

Вилоятимизнинг мева-сабзавот экспортчилари ҳамда “Евразия” Агропарки мутасаддилари иштирокида ўтказилган учрашувда Фарғонада етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Бошқирдистон орқали Россия ҳудудларига кенг экспорт қилишда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Музаффар Исламов вилоят раҳбарига янги ташкил этилаётган улгуржи савдо мажмуаси лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берди. Ушбу лойиҳа ўз ичига мева-сабзавотларни қайта ишлаш ҳамда қадоқлаш корхонасини ҳам олиши, сотувчилар ўз маҳсулотларини ҳар қандай ҳолатда ҳам реализация қилишларига имкон беради.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram