Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЕТИШТИРИЛГАН МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР УЧУН СВЕРДЛОВСК ВИЛОЯТИДАГИ БОЖХОНА ТЕРМИНАЛИДАГИ “ЯШИЛ ЙЎЛАК” ТАМОЙИЛИ ЯНАДА ҚУЛАЙЛАШТИРИЛАДИ

×

 2024-05-25 10:14:56    1626

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация, Россия Федерациясига амалий ташриф давомида Свердловск вилоятидаги “СиАйТи терминал” АЖ божхона терминалида бўлдилар.

Ушбу терминалда Хайрулло Бозоров ва Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев томонидан имзоланган келишувга асосан, бир неча йилдан бери Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар учун “яшил йўлак” тамойили татбиқ этиб келинмоқда.

“СиАйТи терминал” бошқарувчиси Валерий Денисов вилоятимиз делегацияси аъзоларига Урал федерал округидаги энг йирик юкларни қайта ишлаш мажмуаларидан бири бўлган ушбу замонавий транспорт-логистика маркази фаолияти ҳақида маълумот берди. Эришилган келишувларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши натижасида бугунги кунда мева ва сабзавотлар ортилган юк машиналар бир суткадан оз муддатда ҳужжатларни расмийлаштириш маҳсулотни олувчига етказиб бериш имкониятига эга бўлишаётгани маълум қилинди.

Вилоятимиз раҳбари ушбу терминал орқали Россияга Фарғонадан гилос етказиб бераётган тадбиркор билан мулоқот қилди, фитосанитар назорат текшируви жараёнларини кўздан кечирди. Терминал ҳудудида божхона ҳамда фитосанитар назорат федерал хизмати шахобчалари мавжудлиги тадбиркорлар учун қулайлик тақдим этмоқда.

Ўтказилган музокалар давомида “яшил йўлак” тамойили имкониятларини янада кенгайтиришга, Фарғона ва Свердловск вилоятлари божхона ҳамда карантин идоралари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга, тегишли қўшма норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга, Фарғона вилоятида етиштирилган мева ва сабзавотларни Россия ҳудудига олиб киришда фитосанитар, карантин, ва божхона талабларига риоя қилиш бўйича вилоятимиз тадбиркорлари учун тушунтириш тадбирлари ташкил этишга келишиб олинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram