Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА АМАЛИЙ ТАШРИФИ ДАВОМИДА ИМЗОЛАНГАН ИНВЕСТИЦИОН КЕЛИШУВЛАР ВА САВДО ШАРТНОМАЛАРИНИНГ УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 562 МЛН. ДОЛЛАРДАН ОШДИ
2024-05-25 11:50:41 1819
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегациянинг Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси ҳамда Свердловск вилоятига амалий ташрифи давомида имзоланган инвестицион келишувлар ва савдо шартномаларининг умумий қиймати 562 млн. доллардан ошди. Булардан 17 таси қиймати 335 млн. долларлик инвестиция келишувлари бўлса, қиймати 226,8 млн. долларлик 35 та савдо шартномаси шакллантирилди.
Имзоланган ҳужжатлар вилоятимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги ҳамда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларини Россия бозорига етказиб бериш, қўшма агрологистика марказлари барпо этиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш каби йўналишларни қамраб олади.
Шунингдек, ташриф давомида эришилган келишувлар орасида вилоятимиз тадбиркорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда чорвачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун Бошқирдистон ҳудудидан 10 минг гектаргача ер майдони ажратилишини ҳамда Фарғонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Россиянинг энг йирик савдо компанияси – Сима-Ленд платформаси орқали кенг сотуви йўлга қўйилиши, компания Фарғонада ўз офисини очиши ҳам алоҳида қайд этиш лозим.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram