Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
КАСБИЙ ТАЪЛИМ ҲАМДА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА СВЕРДЛОВСК ВИЛОЯТИНИНГ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2024-05-25 12:19:24 1751
Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация аъзолари Россия Федерациясига амалий ташриф давомида касбий таълим ҳамда инновациялар соҳасида Свердловск вилоятининг илғор тажрибаларини ўргандилар.
Вилоятимиз вакиллари дастлаб Свердловск вилояти иқтисодиёти учун эҳтиёждан ҳамда келгуси йилларда шаклланадиган талабдан келиб чиққан ҳолда мутахассислар тайёрловчи ўзига хос муассаса – Жадал касбий тайёргарлик маркази (Центр опережающей профессиональной подготовки) фаолияти билан танишдилар. Ушбу марказда замонавий касбларни ўрганиш билан бирга, иккинчи касбни эгаллаш, малака ошириш, соҳалар бўйича илғор янгиликларни ўрганиш имконияти тақдим этилади.
Вилоятимиз делегацияси аъзолари Екатеринбург шаҳридаги Юксак технологиялар технопаркида ҳам бўлдилар. Бу ерда Свердловск корхоналари томонидан ишлаб чиқилган пилотсиз учиш аппаратлари, реверс муҳандислик, сув тозалаш ҳамда химия саноати учун янги ишланмалар билан танишилди. Вилоятимиз ҳудудидаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳамда кичик саноат зоналарида ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу борада ҳамкорлик чора-тадбирлари белгиланиб, биргаликда иш ташкил этишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram