Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЯНГИ ҲАЁТ ҚЎНҒИРОҒИ: ВИЛОЯТИМИЗДАГИ МАКТАБЛАРДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ КАТТА ТАНТАНА БИЛАН ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-05-25 12:59:36    2033

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида бўлиб ўтган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Вилоят ҳокими дастлаб, Президентимизнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Давлатимиз раҳбарининг катта эътиборлари ва ғамхўрликлари натижасида жаҳон андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаш имкониятига эга бўлган ёшларимиз мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишлари, давлатга, жамиятга нафи тегадиган мутахассислар бўлиб етишишларига умид билдирди.

Битирувчиларни касб эгаллашлари билан бирга ўқиб-ўрганиш, изланишдан тўхтамасликлари, доим яхши ниятлар қилиш кераклиги, яхши ниятлар яхши мақсадларга айланиши, ўз устида ишлаб, илм олишдан, изланишдан тўхтамаган, тўғри йўл билан бориб, қатъият билан ҳаракат қилган инсон барча мақсадига етиши таъкидланди.

Мазкур мактабнинг битирувчилари ўтган йили олий таълим муассасаларига киришда ўртача 152,6 балл олиб, Республикадаги қарийб 11 мингта мактаб орасида 4-ўринни эгаллагани, бугунги кунда бу ерда 271 нафар ўқувчи таҳсил олаётган бўлса, ҳозирда уларнинг 44 нафари халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритгани, айниқса, 17 нафар 11-синф битирувчиларининг барчаси халқаро ва миллий сертификатга эга бўлгани таҳсинга сазоворлиги эътироф этилди.

Тадбирда ўқувчиларни муваффақиятга эришишларида катта ҳиссаси бўлган устозларга ва ота-оналарига самимий миннатдорлик билдирилди.

Самарали фаолият олиб борган мактаб ўқитувчиларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари, шунингдек, битирувчиларга вилоят ҳокимлиги совғаси сифатида китоблар жамланмалари тақдим этилди.

Мактаб жамоаси томонидан тайёрланган чиқишлар барчага манзур бўлди.

Маълумот ўрнида, жорий йилда шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактабларини 41 минг нафардан ортиқ битирувчи 11-синфни тамомламоқда. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram