Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИ ВА ИНЧХОН МЕТРОПОЛИТEН ШАҲРИНИНГ ЁНСУ МАЪМУРИЙ ОКРУГИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛМОҚДА

×

 2024-05-27 18:12:08    1039

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида Фарғонага амалий ташриф билан келган Корея Республикаси Инчхон метрополитeн шаҳрининг Ёнсу маъмурий округи мэри Ли Жэ Хо бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ҳамда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров иштирок этдилар.

Учрашувда Фарғона шаҳри билан Инчхон метрополитeн шаҳри Ёнсу маъмурий округи ўртасида савдо-иқтисодий, маданий, ижтимоий соҳаларда самарали ҳамкорлик ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов Фарғона вилояти ҳақида маълумот бериб, Фарғона ва Корея Республикаси ўртасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ҳамкорлик лойиҳалари хусусида тўхталиб ўтди.

Корея Республикасининг энг ёш ҳудудларидан бири бўлган, 400 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Ёнсу, денгиз қирғоғида барпо этилганлигини қайд этган Ли Жэ Хо, Фарғона шаҳри билан таълим, маданият, ишлаб чиқариш соҳаларида катта ҳамкорлик режалари борлигини, Фарғона вилоятининг Корея билан юқори даражадаги ҳамкорлигининг бир бўлаги бўлиш истагида эканликларини таъкидлади.

Учрашув давомида билдирилган таклифлар, лойиҳалар бўйича биргаликда иш ташкил қилишга келишилди.

Музокаралар якунида Фарғона шаҳри ҳамда Ёнсу маъмурий округи ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги англашув Меморандуми ҳам имзоланди. Ҳужжатни Восилжон Назаров ҳамда Ли Жэ Хо имзоладилар.

Меҳмонлар икки кун давомида вилоятимизда бўлиб, Фарғона шаҳридаги Экошаҳар массиви, “Global Textile” корхонаси, Корея халқаро университети, “Central Asian Medical University” олийгоҳи, POSCO International Textile корхонаси ҳамда “Uzsegang” қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишадилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram