Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА ҚАТОР ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2024-05-29 16:03:33 999
Бугун Олтиариқ туманидаги Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси, шунингдек, маҳаллада жойлашган эски мактаб ўрнида барпо этилган замонавий 80 ўринли таълим маскани ва 80 ўринли мактабгача таълим ташкилоти янги биноси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, смета қиймати 2,5 млрд. сўмга баҳоланган ушбу муассасалар инвестицион дастурларсиз, маҳалла аҳолисининг ҳамжиҳатлиги, ташаббускорлиги, тадбиркорларнинг ҳомийлиги ҳамда туман раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши, ҳудуд жойлашган сектор раҳбари – туман прокурори Рустамжон Тиллаевнинг сайъ-ҳаракатлари натижасида ҳашар йўли билан бунёд этилди.
Очилиш маросимларида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, маҳалла аҳли, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров аҳолининг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги асосида мана шундай кўплаб хайрли ишларни амалга ошириш мумкинлигига эътибор қаратди. Ушбу ишларга ҳисса қўшган барча масъулларга миннатдорчилик билдирди.
Рамзий лента қирқилиб, вилоят раҳбарлари янги бинолардаги синфхоналар, болалар учун яратилган шароитларни кўздан кечирдилар, ўқувчилар ва мактаб жамоаси билан суҳбатлашилди.
Авваллари маҳаллада боғча етишмаслиги сабаб, 7 км масофадаги боғчага қатнашга тўғри келган. Бу эса ота-оналар учун ноқулайликлар туғдирар эди. Шу боис, маҳалла ҳудудидаги 2 та хонадан иборат бўлган эски мактаб ўрнида бугун 80 ўринли 29-умумий ўрта таълим мактабининг филиали, 80 ўринли 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг филиали, тиббиёт маскани ҳамда “Зиё” китоб дўкони қисқа муддат ичида қуриб битказилди. Янги биноларнинг иш бошлаши маҳалла аҳлини жуда севинтирди.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳозиргача 1 та хонада фаолият кўрсатиб келган бўлиб, 280 миллион ҳомийлик маблағлари ҳисобига қисқа муддатда "маҳалла еттилиги" учун барча шароитлар яратилган янги бино ҳам қуриб битказилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram