Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВИЛОЯТИМИЗДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТЛИ БОЛАЛАРИ” ШИОРИ ОСТИДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2024-05-31 14:03:40 802
Бугун Фарғона шаҳридаги Аҳмад ал-Фарғоний номли маданият ва истироҳат боғида 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари таклиф этилдилар.
Байрам тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов сўз олиб, барча болажонларни байрам билан табриклади, уларга сиҳат-саломатлик, юрт корига камарбаста бўладиган инсонлар бўлиб камол топишларига тилак билдирди.
Тадбир давомида расмлар кўрик-танлови, шашка мусобақасида болажонлар ўз истеъдодларини намойиш этдилар. Бахтли болаликни мадҳ этувчи шеърлар айтиб, қўшиқлар куйладилар.
Истеъдодли ўғил-қизларга байрам совғалари топширилди. Улар учун махсус ҳаракат воситалари, эшитиш анжомлари тақдим этилди.
Байрамона концерт дастуридан завқланиб, неъматлар тўла дастурхон атрофида ўтирган болажонларнинг шодлиги бир жаҳон. Байрам тадбири беғубор кўнгилларга кўтаринки руҳ бағишлади. Инсон қадри улуғ юртда яшаётган бахтиёр болалар давлатимиз ғамхўрлиги, жуда катта эътибор соясида камол топмоқдалар.
Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун болажонлар ва уларнинг яқинлари миннатдорчилик билдирдилар.
Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram