Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ИЛК БОР “КИТОБХОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-05-31 15:19:44 1048
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда тегишли бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, масъуллари ҳамда маънавият тизими ходимлари иштирок этди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали, АОКА вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида илк бор ўтказилган “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови белгиланган низом талаблари асосида кўтаринкилик билан ташкил этилди. Элликдан ортиқ вилоят бошқарма ва ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлимларида кутубхоналар ташкил этилди, давлат хизматчилари ўртасида китоб мутолааси ошди. Китобхонлик йўналишида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
“Энг яхши китобхон раҳбар” номинациясида вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Зафаржон Рўзалиев, “Энг бой кутубхонага эга давлат фуқаролик хизмати” номинациясида агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ҳамда “Энг яхши китобхон давлат хизматчиси” номинациясида Қувасой шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Ҳусниддин Хўжаназаров биринчи ўринни қўлга киритди ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчиларининг саҳна кўринишлари, санъаткорларнинг қўшиқлари барчага манзур бўлди.
Эндиликда мазкур танлов ҳар йили анъанавий ташкил этилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram