Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА 3 ТА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ (НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ) ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИГА ЭГА БЎЛДИ

×

 2024-05-31 19:16:00    1355

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда “Фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантини ажратиш учун 1-танлови эълон қилинган эди.

2024 йилнинг 1 апрелдан 1 майгача давом этган ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида вилоят бўйича жами 18 та грант лойиҳалар топширилди.

Булардан 13 та лойиҳа ННТ вакилларидан, 4 та лойиҳа ОАВлардан, 1 та лойиҳа маҳалла фуқаролар йиғинларидан келиб тушган.

Мазкур лойиҳалар Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра, Фарғона вилояти “Азим-Тафаккур” нодавлат нотижорат ташкилотининг “Ёшлар бандлиги - юрт тинчлиги” лойиҳасига (69 млн.750 минг сўм), Ўзбекистон шахмат Федерацияси Фарғона вилоят худудий бўлимининг “Мактабгача таълим муассасаларда иқтидорли, тажрибали ёш шахматчиларни аниқлаш, ўсиб келаётган янги авлодни шахмат спорт турига қизиқтириш, оммавийлаштириш, интеллектуал онгини ошириш” лойиҳасига (67 млн. 210 минг сўм), Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлимининг “Эзгулик - шиоримиз, маърифат қуролимиз” лойиҳасига (70 млн. сўм) ғолиб деб топилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси қарорига кўра, вилоят Жамоат фонди томонидан жами 3 та давлат грант лойиҳаси учун 206 млн. 960 минг сўм маблағ ажратилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram