Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИ ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-06-01 18:17:31 1057
Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят "Тадбиркорлар уйи"да вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов иштирокида тадбиркорлар қабули ташкил этилди. Қабулда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида турли йўналишларда фаолият олиб бораётган 60 нафардан зиёд тадбиркорларнинг мурожаатлари эшитилди.
Мурожаатчилар асосан фаолиятларини кенгайтириш, банк кредити олиш ва мавжуд кредит муддатини узайтириш, лойиҳаларни кичик саноат зоналарига жойлаштиришга кўмаклашиш, кадастр, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан боғлиқ масалаларда масъулларга юзландилар.
Ҳар бир мурожаат вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун вилоят солиқ бошқармаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, вилоят Бандлик бошқармаси ва коммунал соҳалар раҳбарларига йўналтирилиб, 5 кун муддатда кўриб чиқиш ва ижобий ечим топиш бўйича вазифалар юклатилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram