Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИДА ФАРҒОНАДА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖ БЎЛГАН 100 ТА ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ. ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОР БОЛАЛАРНИНГ ҲАР БИРИГА ТЎЁНА СИФАТИДА 3 МЛН. СЎМДАН МАБЛАҒ ТУҲФА ҚИЛДИ

×

 2024-06-01 19:54:42    1107

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғонада вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида яшовчи, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган 100 та оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди. Фарғона шаҳридаги “Пингвин” мажмуасида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, Фарғонада инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштираётган хитойлик инвесторлар, болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, жамоатчилик фаоллари қатнашдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров болажонларни суннат тўйлари ҳамда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами билан қутлаб, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ҳеч ким эътибордан четда қолмаётганлиги, ҳаммага ғамхўрлик кўрсатилаётганлигини таъкидлади.

Тадбирда иштирок этган Хитойнинг Baishan Zhongtian Development компанияси раҳбари Вэй Хен Шен болаларни тўйлари билан қутлаб, компания томонидан 100 нафар тўйболалар учун омонат банкларида ҳисоб очилгани, ҳар бирига тўёна сифатида 3 миллион сўмдан, жами 300 миллион сўм маблағ ўтказиб берилганини маълум қилди. Вилоят ҳокими ва Baishan Zhongtian Development компанияси раҳбари банк ҳисоб-варақларини тўйболаларнинг оилаларига тақдим этдилар.

Ушбу компания Фарғона шаҳрида қиймати 50 млн. доллар бўлган йирик инвестицион лойиҳа – бизнес-марказ, 5 юлдузли меҳмонхона ва савдо мажмуаси қуриш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Тўйда болаларга янги сарполар кийдирилиб, ҳар бирига велосипед ва бошқа қатор совғалар ҳам топширилди.

Суннат тўйи дастурхонини ёзган тадбиркор, “Пингвин” мажмуаси раҳбари Нодирбек Рўзибоевга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

Тадбир эл севган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram