Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА КЎЗИ ОЖИЗ ВА ЗАИФ КЎРУВЧИ БОЛАЛАР УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН “НУРЛИ МАСКАН” МАКТАБ-ИНТЕРНАТИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2024-06-01 20:27:37 1642
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Фарғона шаҳрида жойлашган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб-интернатининг янги биноси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, таълим соҳаси мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Шаҳарнинг Бешбола МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу муассаса биносининг қурилиши учун 13,2 млрд. сўм маблағ сарфланди. Янги бинода ўқувчилар учун 19 та дарс хоналари ҳамда 6 та махсус хоналар, 120 ўринга эга бўлган ошхона, ювиниш хоналари, 3 та тиббий хизмат кўрсатиш хонаси, спорт зали, 9 000 дан ортиқ Брайль алифбосидаги дарсликлар ҳамда бадиий адабиётларни ўзида жамлаган кутубхона, фаоллар зали ўқувчилар ихтиёрига топширилди.
Бинода ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ўғил ва қиз болалар учун алоҳида замонавий жиҳозланган ижтимоий ва маиший йўналишдаги ўқув устахоналар ташкил этилди. Мактаб-интернат кўзи ожизлар учун мослаштирилган махсус компьютер техника воситалари билан тўлиқ жиҳозланди.
Таълим муассасасини яшил ҳудудга айлантириш мақсадида 400 тупдан ортиқ турли хил манзарали дарахтлар экилиб, каштанзорлар ҳамда гулзорлар барпо этилди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, хусусан, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан улкан ишлар амалга оширилаётганини қайд этиб, фойдаланишга топширилаётган янги бино ҳам ушбу ғамхўрликнинг мисоли эканини таъкидлади.
Мактаб-интернатда таълим олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда жамоатчилик вакиллари сўз олиб, яратилган бундай шароитлар учун Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.
Рамзий тасма қирқилиб, вилоят раҳбарлари “Нурли маскан” мактаб-интернатининг янги биносида педагогик жамоа учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар, ўғил-қизлар билан мулоқот қилдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram