Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ҲАЁТНИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИ ГЎЗАЛ”: ОЛТИАРИҚДА АНВАР ОБИДЖОН ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
2024-06-01 20:59:05 1409
Олтиариқ туманидаги маданият марказида Ўзбекистон халқ шоири, болалар адабиётининг забардаст вакили Анвар Обиджон хотирасига бағишланган “Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкорлар, ёшлар ҳамда шоирнинг оила аъзолари иштирок этди.
Анвар Обиджон халқимизнинг юрагидан жой олган камтарин, самимий серқирра ижодкор эди. Айниқса, болалар адабиётида унинг ўрни жуда беқиёс. Анвар Обиджон болалар адабиётига дастлаб “Она Ер” (1974), “Баҳромнинг ҳикоялари” (1984) тўпламлари орқали шоир сифатида кириб келган. Унинг “Масхарабоз бола” (1980), “Оловжон ва унинг дўстлари” (1983), “Эй, ёруғ дунё” (1983), “Кетмагил” (1985), “Безгакшамол” (1985), “Жуда қизиқ воқеа” (1987), “Олтин юракли автобола” (1988), “Даҳшатли Мешполвон” (1990) каби шеърий, насрий китоблари чоп этилган. “Қўнғироқли ёлғончи”, “Паҳлавоннинг ўғирланиши”, “Аламазон ва Гулмат ҳангомаси” (1992), “Мешполвоннинг жанглари” (1994), “Алишер ила Ҳусайн ёки уч доно ва ўғри” (1996), “Тўтиқуш”, “Топсанг ҳай-ҳай…” каби қисса, пьеса ва шеър, достонлари ҳам эълон қилинган.
Анвар Обиджон 1997 йилда “Шуҳрат” медали, 1998 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвони, 2011 йилда эса “Фидокорона хизматлари учун ордени” билан тақдирланган эди. Шоир ҳаёт бўлганида бу йил 77 ёшни қарши оларди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Анвар Обиджон яратган асарлар болалар адабиётининг дурдонаси эканлиги таъкидланиб, айнан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ташкил этилган бу тадбир бир бири билан ҳамоҳанг эканлиги хусусида сўз юритилди.
Вилоятимизда шоирнинг хотирасини абадийлаштириш, ижодий меросини тарғиб этишга муҳим эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда таълим муассасаларида, ташкилот ва корхоналарда Анвар Обиджон ижодига бағишланган турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, танловлар ўтказилди. Хусусан, вилоят ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Vodiy1.uz интернет нашри ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Болаларнинг қадрдон адиби” деб номланган кўрик-танлов ташкил этилди. Учта номинацияда ўтказилган танловга мингдан ортиқ ижодий ишлар, ижтимоий роликлар тақдим этилди.
Тадбирда мазкур танловнинг ғолиблари вилоят ҳокимининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Анвар Обиджоннинг шеърлари ижро этилди, санъаткорларнинг қўшиқлари кечага файз киритди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram