Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ГЕРМАНИЯНИНГ “KNAUF” КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДАГИ ЗАВОДИНИ КЕНГАЙТИРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРАДИ

×

 2024-06-05 21:27:01    1589

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоятимизга ишчи ташриф билан келган Германиянинг “Knauf” компанияси делегацияси билан учрашди.

Компаниянинг бошқарувчи ҳамкорлари Александр Кнауф ҳамда Уве Кнотцер бошчилигидаги делегация билан мулоқотда “Knauf” компаниясининг Ўзбекистон тумани “Шўрсув” ҳудудида жойлашган, гипс асосидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхонасини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қиймати 18,7 миллион евро бўлган инвестицион лойиҳани амалга ошириш натижасида 2022 йилда ишга туширилган ушбу корхона, йиллик 17 миллион квадрат метр гипскартон листлари ҳамда 40 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, янги кенгайтириш лойиҳаси натижасида 2025 йилда йиллик қўшимча 70 минг тонна гипс ҳамда 2026 йилда қўшимча 70 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқариш қувватлари шакллантирилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram