Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ ВА БОШҚА МУҲИМ МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИ ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОКИДА ЙЎРИҚНОМА ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-06-11 13:02:00    1909

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Сариев Фарғона вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш ва томорқалардан самарали фойдаланиш ҳамда оилаларни камбағалликдан чиқариш йўналишларида “Андижон ва Хоразм, Сайхунобод тажрибалари”ни жорий этиш ишларини амалга оширишда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, 5 та ҳудуд (Қўқон шаҳар, Бешариқ, Данғара, Ўзбекистон ва Фурқат туманлари)га бириктирилган Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳамда тегишли масъул раҳбарлар иштирокида йўриқнома ўтказди.

Йўриқномада жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, муаммоларни бартараф этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлардаги мавжуд масалаларни тизимли ва манзилли ҳал этиш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга жойларда ишларни тизимли ташкил этиш борасида тузилган онлайн-штаблар фаолияти билан танишиб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram