Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХИТОЙНИНГ САНОАТ ЗОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2024-06-19 16:40:02 1253
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси вакиллари Хитойга амалий ташриф давомида Шэньси провинциясининг Линфен шаҳрида жойлашган Иқтисодий ривожланиш ҳудудидаги Гантинг саноат зонаси фаолияти билан танишдилар.
13 минг гектар ҳудудда барпо этилаётган ушбу саноат зонасида ҳозирги кунда 2 минг 600 гектар майдонда 400 та ишлаб чиқариш корхонаси фаолият олиб бормоқда. Хитойга хос бўлган ушбу моделдаги саноат зонасида ишлаб чиқариш учун бино иншоотлар Саноат зонаси дирекцияси томонидан барпо этилади ҳамда тадбиркорларга ижара асосида берилади. Ўз етарли маблағига эга бўлган компаниялар ишлаб чиқариш биноларини ўзлари ҳам қуриб олишлари мумкин. Ушбу ҳудуддаги корхоналарнинг 75 фоизи тайёр қуриб берилган биноларда ижара асосида иш олиб боради.
Дирекция таркибида қурилиш, инвестицияларни жалб қилиш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида экологияни муҳофаза қилишга ихтисослашган компаниялар мавжуд бўлиб, улар Саноат зонасини самарали ишлаши учун хизмат қилади.
Саноат зонаси раҳбарлари билан ўтказилган мулоқотда зона фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар, мавжуд қонунчилик нормалари, тадбиркорлик субъектлари билан шартномавий муносабатлар борасидаги хусусиятлар муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари бу ерда маиший жиҳозлар учун компрессорлар ҳамда автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчи Huaxiang Group, ҳовлиларда, далаларда оқава ва сизот шўр сувларни ҳамда саноат корхоналарида ишлатилган сувларни тозалаш технологиялари ишлаб чиқарувчи Lingzhi Enviromental protection, энг замонавий қуёш панеллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Linfen Jingxu New Energy Technology, электромобилларни қувватлаш жиҳозлари ҳамда маиший фойдаланиш учун портатив қуёш энергияси батареялари ишлаб чиқарувчи Yao Xing, ақлли технологиялар асосида мураккаб технологик қурилиш объектлари барпо этувчи Huazhong Group каби компаниялар корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда маҳсулотлари билан танишди, компаниялар раҳбарлари билан Фарғонада ишлаб чиқариш лойиҳалари ташкил этиш истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказди.
Вилоят раҳбари ушбу саноат зонасида жойлашган, “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида махсус транспорт воситалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга киришаётган “Zhongke Shangsheng New Energy Vehicle” компанияси ишлаб чиқариш корхонасида ҳам бўлиб, компания раҳбари Ли Мин билан мулоқот қилди, вилоятимизда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган транспорт воситаларини бевосита кўздан кечирди. Ушбу компания вилоятимизда шунингдек, бинолар ва хонадонлар учун инновацион тайёр ҳолдаги девор, шифт ва ер қопламалари ишлаб чиқариш лойиҳасини ҳам амалга оширишни режалаштирган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram