Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ ДОИРАСИДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИККА ОИД УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 1,92 МЛРД. ДОЛЛАРДАН ЗИЁД БЎЛГАН 10 ТА ҲУЖЖАТ ИМЗОЛАНДИ
2024-06-19 17:49:01 12496
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида Пекин, Шанхай шаҳарларида, Шандун, Чжецзян, Цзянсу, Шаньси, Шэньси провинцияларида ўтказилган музокаралар натижасида ўзаро ҳамкорликка оид умумий қиймати 1,92 млрд. доллардан зиёд бўлган 10 та ҳужжат имзоланди.
China Xiaou Group компанияси билан вилоятимиз ҳудудида 3 босқичда 1,5 млрд. доллар тўғридан тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан инвестицион келишув имзоланди.
Чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича Хитойнинг йирик компанияларидан бири, “SUS Enviroment” раҳбари Чжу Сянпинг билан учрашувда дастлабки қиймати 100 млн. доллар бўлган ва кунлик қуввати 2000 тонна бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси юзасидан англашув меморандумига имзо чекилди, яқин муддатда компания вакиллари Фарғонада лойиҳа бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга оширишга киришишади. Шуниси эътиборлики, компания қайта ишлаш учун зарурий барча технологияларни ўзи ишлаб чиқаради.
Фарғона вилоятида мавжуд канализация тизимларини модернизация қилиш, туманлар марказларида канализация тизимини тўла барпо этиш ҳамда вилоят канализация тизимларини ДХШ асосида бошқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Dİ AO Enviromental Protection Group билан қиймати 100 млн. доллар бўлган ҳамкорлик битими имзоланди.
Saic Hongyan Automotive компанияси билан вилоятимиз ҳудудида 5 тоннадан 20 тоннагача бўлган юк автомобиллари, кон саноати учун 80 тоннагача бўлган юк автомобиллари ишлаб чиқариш бўйича қиймати 50 млн. доллар бўлган инвестицион битим имзоланди.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида минтақа давлатлари кўргазма заллари ва ваколатхоналарини ўзида жамлаган Маданият маркази барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш қиймати 30 млн. доллар бўлган ҳамкорлик битими, Eprui New Materials компанияси билан вилоятимиз ҳудудида метални қайта ишлаш корхонаси ташкил этиш бўйича 100 млн. долларлик, Қўқон ЭИЗ ҳудудида Jıangsu Kanglixin Battery томонидан аккумуляторлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича 20 млн. долларлик келишув ва битимларни ҳам қайд этиб ўтиш лозим.
Имзоланган ҳужжатлар доирасида Nanjing Fiberglass компанияси вилоятимиз ҳудудида қиймати 20 млн. долларлик Базальт маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини, Keda компанияси 15 млн. доллар инвестиция ҳисобига қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши белгиланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram