Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАН ЮБОРИЛГАН ЯНГИ ГИЛОСНИНГ БИРИНЧИ ПАРТИЯСИ ХИТОЙНИНГ ЧЭНДУ ШАҲРИГА ЕТИБ КЕЛДИ
2024-06-19 20:00:53 1343
“Chendu-Ferghana” савдо-уйи орқали Хитойга юборилган, вазни 700 кг бўлган Ўзбекистон янги гилосининг жўнатмаси Чэнду Тяньфу халқаро аэропортида божхонадан ўтди. Бу экспорт қилинаётган ва кейинчалик маҳаллий бозорда сотиладиган Ўзбекистон янги гилосининг биринчи партияси бўлди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг 2023 йил сентябрь ойида Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида Фарғона вилояти ва Сичуань провинцияси ўртасида ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар доирасида жорий йилнинг 3 май куни провинция маркази – Чэнду шаҳрида “Фарғона савдо уйи” ташкил этилганди.
Савдо уйи хитойлик ишбилармонларга Фарғона вилоятидан қатор турдаги маҳсулотларни тақдим этади. Бундан ташқари, хитойлик тадбиркорларга вилоятимиз ҳудудидан саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бориш имконияти ҳам тақдим этилган.
Чэндуга авиакарго орқали етказилган вилоятимиз мева-сабзавотлари учун божхона расмийлаштируви "яшил йўлак" механизмидан фойдаланган ҳолда уч соат ичида амалга оширилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram