Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


MONTAGNE ET NEIGE DÉVELOPPEMENT КОМПАНИЯСИ ШОҲИМАРДОНДА АРҚОН ЙЎЛ ВА ОСМА КЎПРИКЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ОММАВИЙ ТУРИЗМ МАСКАНИ БАРПО ЭТИШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲА КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

×

 2024-06-22 13:07:03    2268

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Франциянинг Montagne et Neige Développement (MND) компанияси ҳудудий директори Орхан Ширинни ҳамда компаниянинг маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди.

Жорий йил 6 июнда ушбу компания вакиллари билан ўтказилган дастлабки учрашувда вилоятимиз ҳудудида арқон йўл ва осма кўприкларни ўз ичига олган оммавий туризм маскани барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилиниб, ушбу лойиҳани Шоҳимардонда амалга ошириш бўйича лойиҳа концепцияси ишлаб чиқишга келишиб олинганди.

Бугунги учрашувда Montagne et Neige Développement (MND) компанияси вакили Орхан Ширин вилоят ҳокимига ўзлари томонидан Шоҳимардонда олиб борилган ўрганишлар натижасида ишлаб чиқилган ҳудудни туристик ривожлантириш концепциясини тақдим этди.

Лойиҳа 10 тадан кабинага эга иккита арқон йўли, 1 та қия кўтаргич, 1 та осма кўприк, Zipline, Alpine Coaster аттракционлари ва бошқа кўплаб қўшимча туристик инфратузилма объектларини ўз ичига олади. Табиат билан уйғунлик бош ғоя бўлган лойиҳада оилавий туризм имкониятларини тақдим этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Лойиҳани молиялаштириш масаласида имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш бўйича Франция тараққиёт агентлиги (FTA) ҳамда Европа банклари билан музокараларни биргаликда олиб боришга келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram