Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎҚОНДА ХОРИЖИЙ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2024-06-22 18:34:12 2045
Қўқон шаҳрида истиқболли инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган етакчи хорижий ҳамда маҳаллий инвесторлар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажанов, шаҳардаги 30 га яқин хорижий капитал иштирокида ташкил этилган йирик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ва инвесторлар иштирок этдилар.
Мулоқот давомида вилоятимизда инвестицияларни фаол жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва корхоналарда ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, экспортни қўллаб- қувватлаш борасида кўплаб ислоҳотлар олиб борилаётганлиги, хусусан, Қўқон шаҳрида 94 та хорижий ва қўшма корхоналар фаолият юритаётганлиги, жорий йилда Қўқон шаҳрида 104 млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши кўзда тутилганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари, Қўқон шаҳри ва унинг махсус иқтисодий зоналарида лойиҳаларни жойлаштириш мумкин бўлган ер майдонлари, мазкур ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун барча зарурий инфратузилма тармоғи билан таъминланганлиги, солиқ, божхона имтиёзлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Мулоқотда шунингдек, Қўқон шахрининг инвестицион жозибадорлигини ошириш хорижий инвесторларни жалб қилиш, шаҳарда аввал хусусийлаштирилган ҳозирда паст қувватда фаолият олиб бораётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш хамда уларни ишлаб чиқараётган маҳсулотларини экспортга чиқаришга кўмаклашиш ва бу жараёнда уларга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этиш ва экспортёрларга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича ҳам ўзаро фикр-мулоҳазалар, таклифлар атрофлича кўриб чиқилди.
Истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда тадбиркорларга давлатимиз томонидан барча зарурий кўмаклар бериб борилиши маълум қилинди.
Корхоналар рахбарлари билан суҳбат давомида тадбиркорлик фаолиятлари жараёнида юзага келаётган муаммоларнинг ечими бўйича ҳам кўмак бериладиган бўлди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram