Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТАЪЛИМ СОҲАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЯПОНИЯГА БОРАДИ
2024-06-25 16:02:28 2289
Вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги жорий ўқув йилидан эътиборан синов тариқасида Япония таълим тажрибаси ўрганилаётган мактабларнинг ўқитувчилари, директорларидан иборат Фарғона таълим соҳаси делегацияси вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов бошчилигида жорий йил 27 июндан 5 июлгача Японияда бўлади. Делегация таркибидан вилоят ҳокимлиги котибияти мудири Шоҳидбек Аслонов ҳам ўрин олган.
Ташриф давомида вилоятимиз таълим соҳаси вакиллари Токио шаҳри ва шаҳар атрофидаги маъмурий туманларда жойлашган мактабларда таълим жараёнини шакллантириш билан боғлиқ жараёнлар ҳамда шарт-шароитлар билан танишадилар, япониялик ҳамкасблари билан методик тажриба алмашадилар. Вилоятимиз делегация аъзолари шунингдек, Сока Япон университетининг Педагогика факультетида ҳам бўлиб, Япония таълим методикасининг ўзига хос назарий жиҳатлари билан ҳам танишадилар. Ташриф доирасида шунингдек, ҳудудий таълим бошқармаларида ҳам учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад умумий ўрта таълим мактабларида халқаро таълим тизимидаги инновацион ёндашувларни ва тажрибаларни татбиқ этиш, мамлакатимиз таълим тизимидаги мавжуд IT, роботехника, аниқ фанлар соҳаларида янги билим ва кўникмаларни ўзлаштириш ҳамда амалиётга киритишдан иборат.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram