Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХИТОЙНИНГ CHINA TIANYING КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА 600 МЛН. ДОЛЛАР ИНВЕСТИЦИЯ ҲИСОБИГА ВОДИЙ ВИЛОЯТЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ЙИРИК ЧИҚИНДИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАЖМУАСИ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-06-26 15:19:46    4326

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг China Tianying компанияси директори Ван Кун бошчилигидаги компания вакилларини ва маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди. Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Жобир Азимов ҳам иштирок этган учрашувда Фарғонада водий вилоятларига хизмат кўрсатувчи йирик чиқиндини қайта ишлаш мажмуаси барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

China Tianying томонидан ишлаб чиқарилган экологик тоза технологияларни татбиқ этган ҳолда барпо этиш кўзда тутилган мажмуанинг лойиҳа қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 600 млн. доллар атрофида бўлиши белгиланган. Фарғона вилоятида кунлик йиғиладиган 3 минг тоннадан зиёд чиқиндини, шунингдек, қўшни вилоятларнинг ҳам чиқиндиларини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси, ўғит ҳамда қурилиш блоклари ишлаб чиқарилади.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун тегишли вазирликлар мутасаддилари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этишга ҳамда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга, мавжуд чиқиндиларнинг морфологик таркиби таҳлилини амалга оширишга келишиб олинди, ушбу жараёндан сўнг ишлаб чиқариладиган энергияни сотиб олиш нархи бўйича музокаралар ўтказилиши белгиланди. Яқин кунларда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда China Tianying компанияси ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram