Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА МАХСУС ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА 40 МЛН. ДОЛЛАРЛИК ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-07-02 12:29:41    4996

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Shiyan Zhenke Industrial Technology компанияси раҳбари Сяо Сянсянни қабул қилди.

Учрашувда Хитой компанияси томонидан Фарғонада икки босқичда амалга ошириш режалаштирилаётган махсус транспорт воситалари ишлаб чиқариш инвестицион лойиҳаси муҳокама қилинди.

Бугунги учрашув вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил июнь ойида Хитойга ташрифи доирасида Пекинда Shiyan Zhenke Industrial Technology компанияси раҳбарлари билан ўтказилган дастлабки музокараларнинг давоми бўлди.

Икки босқичли инвестицион лойиҳанинг дастлабки босқичида 20 млн. доллар инвестиция ҳисобига Фарғонада йиғиш, пайвандлаш ва бўяш линиялари ташкил этилиб, йилига 500 та махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилади. Иккинчи босқичда қўшимча 20 млн. доллар инвестиция йўналтирилиб, ишлаб чиқариш қуввати ойига 100 тага етказилади. Лойиҳани тўла амалга ошириш муддати 3 йилни ташкил этиши маълум қилинди. Эътиборлиси, ишлаб чиқариладиган транспортлар бозорга янги маҳаллий бренд остида етказиб берилади.

Вилоятимизда ишлаб чиқариладиган махсус транспорт воситаларига нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни республикаларда ҳам талаб етарли бўлишини қайд этган вилоят раҳбари, ушбу лойиҳа ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди.

Хитой томони лойиҳани жойлаштириш бўйича вилоятдаги кичик саноат зоналари ҳамда Қўқон ЭИЗ ҳудудидаги мавжуд имкониятларни ўрганиб чиққач, музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Акмал Пўлатов ҳамда Хитой билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев ҳам иштирок этдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram