Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-07-09 20:49:32 2945
Бугун Фарғона шаҳрида вилоят ёшлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Жами 300 нафардан зиёд ёшларни – талабалар, спортчилар, мактаб ўқувчилари, ёш тадбиркорлар, ҳарбийлар, ёшлар етакчилари ҳамда қатор соҳалардан ёшлар вакилларини ўзида жамлаган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳаммадамин Ғаниев, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этдилар.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати замирида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик, уларга замонавий билим бериш ва иқтидорини ривожлантириш мужассам эканини қайд этиб, бугун ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга бўлиб турганига эътибор қаратди.
Учрашув давомида қизғин савол-жавоблар форматида ёшларнинг ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаатлари, таклиф ва ғоялари тингланди, уларнинг ҳар бири мутасаддилар томонидан алоҳида эътиборга олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram