Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-07-10 16:04:12 2804
Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги олтмиш тўқкизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессияда 2024-2025 йилларда Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилиб, Кенгашга тақдим этилган чора-тадбирлар дастури лойиҳаси кўриб чиқилди.
Кун тартибига киритилган ушбу масала юзасидан вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири Абдурасул Рўзиев сўз олиб, 2024 йилнинг январь-май ойлари якуни бўйича вилоятда иқтисодий ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.
Ҳисоботда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали вилоятни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича ишлар олиб борилган ишларга тўхталиб ўтилди.
Вилоятни “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш мақсадида 2024 йил якунига қадар 328,5 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш мақсад қилинган. Жорий йил январ-май ойларида жами 231,9 мингта (189%) янги иш ўринлари ташкил этилди.
Шунингдек, жорий йил 2-ярим йиллигида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва даромадларини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури бўйича ҳам ахборот берилди.
Ҳисоботдан сўнг халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарори депутатлар томонидан тасдиқланиб, қабул қилинди.
Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаши сессияларида ҳам 2024-2025 йилларда шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури лойиҳаси кўриб чиқилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram