Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ХИТОЙ ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИНИ ЙИҒИШ ЛОЙИҲАСИНИНГ АМАЛГА ОШИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЮЗАСИДАН ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-15 17:53:07 3815
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Фарғонада Хитой компанияси томонидан амалга оширишга киришилган пахта териш машиналарини йиғиш, техникаларга сервис хизмати кўрсатиш маркази ҳамда механизаторлар учун ўқув маркази ташкил этиш лойиҳасининг бориш жараёнлари муҳокама қилинди.
“Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd” компанияси вакиллари лойиҳа белгиланган режа асосида амалга оширилаётганини қайд этиб, келгуси йилда лойиҳа тўла ишга туширилишини маълум қилдилар.
Давлатимиз раҳбарининг республикада пахта йиғим-теримида қўл меҳнати улушини камайтириш, теримни механизациялашган шаклда ташкил қилиш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида амалга ошириладиган ушбу лойиҳа, пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда фермерларга замонавий ҳамда сифатли, мақбул нархдаги пахта терим машиналарини сотиб олишга қулайлик яратади. Фарғона шаҳридаги собиқ Механика заводи ҳудудига жойлаштирилаётган ушбу лойиҳа, техникаларга сервис хизмати кўрсатиш маркази ҳамда механизаторлар учун ўқув марказини ҳам ўз ичига олгани билан ҳам янада аҳамиятлидир.
Учрашувда вилоят ҳокимининг Хитой билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram