Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Вилоятда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида 2024 йилнинг 1-чорагида олиб борилган ишлар

 2024-07-16 17:22:23    189

PDF юклаш
Чоп этиш


Таҳлилларга кўра, 2024 йилнинг 1-чораги давомида вилоят ҳокимлиги томонидан жами 1154 та (2023-йил 1-чорагида 1388 та ёки 16.9%га камайган) жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари кўриб чиқилган.

Аҳолини қийнаб турган муаммолари билан янада жиддийроқ шуғулланиш лозимлигини инобатга олган ҳолда энг олис ва чекка ҳудудларда тасдиқланган жадвал асосида ўтказилган 4 та оммавий сайёр қабуллар давомида 239 та мурожаатлар кўриб чиқилди. Шунингдек, вилоят ҳокими ва ўринбосарлари томонидан ўтказилган шахсий қабулларда 285 нафар аҳоли вакилларининг мурожаатлари қабул қилинди.

Ҳисобот даврида шаҳар, туманлар ҳокимликлари кесимида мурожаатларнинг ортиши ҳолати кузатилмаган бўлсада, келиб тушган мурожаатларнинг энг кўпи Фарғона (327 та), Марғилон (84 та), Қўқон шаҳарлари (83 та), Қува (64 та), Фарғона (66 та) туманлари ҳисобига тўғри келади.

Мурожаатлар билан ишлаш натижалари, бу соҳада олиб борилаётган ишлар бўйича 1 та ҳисобот-йиғилиши, 5 та ЗООМ платформаси орқали мурожаатлар билан ишлаш сифатини ошириш бўйича 5 та ўқув-семинарлар ўтказилди.