Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Вилоятда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида 2024 йилнинг 2-чорагида олиб борилган ишлар

 2024-07-16 17:30:46    171

PDF юклаш
Чоп этиш


Таҳлилларга кўра, 2024 йилнинг 2-чораги давомида вилоят ҳокимлиги томонидан жами 3244 та (2023 йил 2-чорагида 3713 та ёки 12.7% га камайган) жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари кўриб чиқилган.

Аҳолини қийнаб турган муаммолари билан янада жиддийроқ шуғулланиш лозимлигини инобатга олган ҳолда энг олис ва чекка ҳудудларда тасдиқланган жадвал асосида ўтказилган 16 та оммавий сайёр қабуллар давомида 1024 та мурожаатлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими ва ўринбосарлари томонидан ўтказилган шахсий қабулларда 576 нафар аҳоли вакилларининг мурожаатлари қабул қилинди.

Ҳисобот даврида шаҳар, туманлар ҳокимликлари кесимида мурожаатларнинг ортиши ҳолати кузатилмаган бўлсада, келиб тушган мурожаатларнинг энг кўпи Фарғона (728 та), Қўқон (240 та), Марғилон (191 та) шаҳарлари, Қува (161 та), Олтиариқ (137 та), Риштон (135 та), Ўзбекистон (140 та), Учкўприк (151 та), Фарғона (175 та) туманлари ҳисобига тўғри келади.