Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚУВАСОЙДА 10 МЛН. ДОЛЛАР ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ҲИСОБИГА БАРПО ЭТИЛГАН ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ, ЁРИТИШ УСКУНАЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИ ҚУВВАТЛОВЧИ БАТАРЕЯЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2024-07-16 21:23:33    4509

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қувасой шаҳрида “Blue carbon” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан барпо этилган қуёш панеллари, ёритиш ускуналари ҳамда уларни қувватловчи батареяларни ишлаб чиқариш корхонасининг ишга туширишга бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.

“Бунёдкор” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида 10 млн. доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобига барпо этилган ушбу корхонада йилига 200 мегават қуёш панеллари, 150 минг дона 30-40 турдаги 30-120 ваттгача бўлган қуёш панелли кўча чироқлари ишлаб чиқарилади. Янги корхонада 150 та доимий иш ўрни яратилди.

Корхонада Хитой Халқ Республикасининг “Shandong Blue Carbon Technology” компаниясидан келтирилган замонавий технологиялар ўрнатилган.

Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 10 млн. долларлик маҳсулотлар Европа, Африка, МДҲ давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram