Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚУВАСОЙДА АҲОЛИГА СОҒЛОМ ВА РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТУВЧИ ЗАМОНАВИЙ КЕЙТЕРИНГ КОРХОНАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

×

 2024-07-16 21:45:14    4862

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қувасой шаҳрида “Garden Catering” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан барпо этилган замонавий кейтеринг корхонасининг очилиш тадбирида иштирок этди.

Туркиялик ҳамкорлар билан ташкил этилган ушбу корхонага 5 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилган бўлиб, 100 та доимий иш ўрни яратилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган соғлом овқатланиш талаблари асосида корхонада тайёрланадиган 100 турдан зиёд таомлар, салатлар ҳамда десертлар етказиб берилувчиларнинг ёшига, жинсига ва касбий фаолияти туридан келиб чиққан ҳолда белгиланган рационда тайёрланади. Корхонага туркиялик юқори малакали шеф-ошпазлар жалб этилган. Ташкил этилган ўқув марказида эса бир вақтнинг ўзида 80 нафар ёшларга замонавий кулинария соҳасида касбий таълим бериш йўлга қўйилган.

Корхона таъсисчиси Адем Йилдирим вилоят раҳбарига ҳамда йиғилганларга лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берди.

“Garden Catering” МЧЖ корхонасида тайёрланган таомларни мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, хусусий корхона ва ташкилотларга етказиб бериш режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram