Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВА БАТКЕН ВИЛОЯТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ РИШТОН, СЎХ, ШОҲИМАРДОН ҲАМДА ҚУВАСОЙ ҲУДУДИДАГИ ЧЕГАРА НАЗОРАТ-ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИДА БЎЛДИЛАР

×

 2024-07-16 22:23:24    10001

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов, вилоят чегара ва божхона тизимлари раҳбарлари Қирғиз Республикасининг Баткен вилоятида бўлиб, Баткен губернатори Абдикарим Алимбаев бошчилигидаги қўшни вилоят расмийлари билан учрашдилар, Риштон, Сўх, Шоҳимардон ҳамда Қувасой ҳудудидаги чегара назорат-ўтказиш пунктларида бўлдилар.

Баткен вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашув давомида икки давлат раҳбарининг юксак сиёсий иродаси ва эзгу ташаббуслари туфайли азалдан тили ва дини бир, анъаналари ва урф-одатлари муштарак қардош қўшни давлатлар билан муносабатлар илгари тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада мустаҳкамланаётгани алоҳида таъкидланди, ўртадаги чегаралар дўстлик чегараси бўлиб қолиши кераклиги қайд этилди.

Икки вилоят раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларида Фарғона ва Баткен вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-гуманитар, маданий, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Чегара назорат-ўтказиш пунктларидаги ўрганишлар давомида фуқаролар ва транспорт воситаларини ўтказиш билан боғлиқ мавжуд ҳолат батафсил кўздан кечирилди, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилинди. Хизматлар сифатини янада яхшилаш устида ҳамкорликда иш ташкил этишга келишилди. Икки вилоят вакиллари, Водилдан Шоҳимардонгача бўлган оралиқдаги Қирғизистон ҳудудидаги йўлни янгидан сифатли асфальтлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан ҳам танишдилар.

Сўх туманида Тул чегара назорат-ўтказиш пунктида жойлашган “Дўстлик” кўприги икки вилоят раҳбарлари ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 72 метр узунликдаги ушбу кўприкни реконструкция қилиш учун Қирғизистон томонидан қарийб 300 минг доллар маблағ сарфланди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram