Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ: “БИЗ БИР БЎЛСАК ЯГОНА ХАЛҚМИЗ – БИРЛАШСАК ВАТАНМИЗ!”

×

 2024-07-17 10:17:54    4721

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимиз бўйлаб Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилмоқда.

Фестиваль вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Тадбирлар маданият масканлари, мусиқа муассасалари, марказий майдон ва ўйингоҳлар, Мурувват уйлари, ҳарбий қисмлар, корхона, ташкилотлар, энг чекка, олис қишлоқ ва маҳаллаларда бўлиб ўтмоқда.

“Маънавият фестивали” тадбирлари ранг-баранг бўлиб, бир қатор лойиҳаларни қамраб олган. Хусусан, аҳоли ва ёшлар орасида китобхонлик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик туйғуларини оширишга қаратилган “Ватан мадҳи” концерт дастури, “Мутолаа марафони”, “Энг маънавиятли маҳалла” танлови, “Маърифат тур”, “Зиёлилар форуми”, “Уч авлод учрашуви”, “Оила – маънавият қўрғони”, “Маърифат соати”, “Инсон қадри”, “Аждодларга эҳтиром”, “Маънавият кубоги” спорт мусобақаси, “Миллий бирдамлик” ижтимоий лойиҳалари шулар жумласидан.

Қўқон ва Марғилон шаҳарларида бошланган тадбирларда аҳолининг барча қатламлари иштирок этаётган бўлиб, ўзига хос шукуҳли кечмоқда. Қўқон шаҳридаги “Афғонбоғ” МФЙда дастлаб “Оила-маънавият қўрғони” лойиҳаси ташкил этилди. Унда аҳоли орасида оилавий ажримларнинг олдини олиш, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатларини тушунтириш, жойларда вояга етмаганлар орасида эрта туғруқ ҳолатлари ва тазйиққа учраган хотин-қизларни ҳимоя қилишга қаратилган ишлар самарадорлигини ошириш зарурлиги қайд этилди. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги учрашув эса маҳалла аҳлига манзур бўлди.

Мана шундай тадбирлар бошқа МФЙларда ҳам давом этмоқда. “Инсон қадри” лойиҳаси доирасида Марғилон шаҳар Хўжа Порсо МФЙда яшовчи Ўктамхон Парпиева ва Нортожихон ая Исмоиловалар ҳамда Мусоқори ота Aбдусаидов холидан хабар олинди.

- 30 нафар неварам 75 нафар чеварам бор. Инсон топаётган ризқини ҳалоллаб, ўзини пок тутиб яшаса узоқ, баракали ҳаёт кечирар экан. Бугунгача ҳамма фарзандларимни, невараларимни уйлантириб, уй-жойли қилиб, турмушга бердим, - дейди 87 ёшли Мусоқори ота.

Марғилон шаҳридаги Бахрин, Дўстлик, Саховат маҳаллаларида бўлиб ўтган тадбирларда эл ардоғидаги санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқлар ва шоирлар айтган дилга яқин шеърлар тадбир иштирокчиларига сурур бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram