Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚЎҚОНДАГИ ОЛИЙ ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ, МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2024-07-22 20:25:46    3405

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун “Қўқон шаҳридаги олий ва профессионал таълим, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини тизимли ташкил этиш, муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусидаги ўқув семинари ўз ишини бошлади.

Қўқон шаҳридаги олий ва профессионал таълим ташкилотлари, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбарлари, ўринбосарлари, маънавиятчилари иштирокида ўтаётган семинарнинг биринчи кунида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарход Боқиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасанов ва бошқа қатор мутасаддилар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг Қўқон шаҳридаги ижроси ҳолатига танқидий ва таҳлилий эътибор қаратиб, соҳа олдида турган устувор вазифалар, мактаблардаги таълим, тарбия ва маънавият даражасини кўтариш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Бугунги жаҳондаги кескин геосиёсий зиддиятлар даврида, ахборот курашлари жараёнида, жадид боболаримиз каби илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар ва Ватанпарварлик руҳида тарбия топган, юртга садоқатли кадрларни етиштириш энг асосий масалага айлангани алоҳида таъкидланди.

Семинарнинг бугунги дастури доирасида “Маънавий тарбиянинг методологик асослари”, “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш”, “Талабаларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш усуллари” мавзуларидаги маърузалар тингланди, касб-ҳунар хоналарини ташкиллаш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилаётган семинар 26 июлгача давом этади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram