Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ ТОПШИРИҒИ ИЖРОСИ ДОИРАСИДА ҚЎҚОН ШАҲРИДА МАЪНАН ЭСКИРГАН ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИ ЎРНИГА РEНОВАЦИЯ АСОСИДА КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИ ҚУРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
2024-07-23 14:50:56 3430
Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи доирасида берилган топшириқлари ижроси юзасидан кеча Марғилон шаҳри Янгиҳаёт кўчасидаги 75 гектар ер майдонида 6 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви ҳамда “Ипакчи” ва “Қиргули” МФЙлар ҳудудидаги бир қаватли маънан эскирган турар-жой бинолари ўрнига Рeновация дастури доирасида кўп қаватли турар-жой биноларини қурилишига старт берилганди.
Бугун эса Қўқон шаҳар “Ғиштли Масжид” маҳалласининг Моворауннахр кўчасидаги 3 та 2 қаватли маънан эскирган турар жой бинолари ўрнига Реновация дастури асосида янги 3 та 9 қаватли жами 134 хонадондан иборат турар-жой бинолари қурилишига киришилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ачилбай Раматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзи Исақов ҳамда масъул вазирлик вакиллари ушбу қурилиш ишлари бошланишига бағишланган тадбирда иштирок этдилар.
Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов маҳалладаги хонадон эгалари билан учрашувда бу каби ишлардан мақсад одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиш эканлигини қайд этди.
Кўп қаватли уйлар битгунга қадар ушбу уйларда яшовчи фуқароларнинг яшаб туриши учун уй-жой берилиши, кейинчалик хонадон эгаларига майдони эски уйларидан кам бўлмаслик шарти билан янги бинодан бепул хонадон тақдим қилиниши, ушбу турар-жойларга кириб ортиқча сарф қилмасдан яшашлари мумкинлиги маълум қилинди.
Қурувчиларга ҳам қурилиш ишлари сифатли бўлиши, қурилиш жараёнлари доимий назорат қилиб турилиши тушунтирилди.
0,43 гектар майдонда барпо этилаётган кўп қаватли турар-жой биноларига қўшимча равишда автотураргоҳ, болалар майдончалари, йўлаклар ва яшил майдон ташкил этиш ҳам белгиланган.
Хонадон эгалари Давлатимиз раҳбарининг вилоятимиз ривожи, ўзларига берилаётган алоҳида эътиборлари учун ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.
Нуронийлар бошланаётган қурилиш ишларини ҳайрли бўлишлигини тилаб, дуолар қилдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram