Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ШАҲАР ВА ТУМАНЛАР ҲОКИМЛАРИ, УЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРЛАРИ ВА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМЛАРИ МУДИРЛАРИ ИШТИРОКИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ОЛДИДА ТУРГАН УСТУВОР ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2024-07-24 19:21:26 2878
Қўқон шаҳридаги 23-мактабда “Қўқон шаҳридаги олий ва профессионал таълим, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини тизимли ташкил этиш, муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусидаги ўқув семинари давом этмоқда.
Бугун вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари ҳокимлари, уларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда халқ таълими бўлими мудирлари ушбу мактабда бўлдилар.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Ғайратулла Ёзиев, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Сариев, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоятимизда таълим тизими олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди, мактаблардаги таълим, тарбия ва маънавият даражасини кўтариш масаласи юзасидан фикр алмашилди.
Дастлаб иштирокчилар мактабда ташкил этилган касб-ҳунарга ўргатиш бўлимидаги пазандачилик, дурадгорлик, ўйинчоқ ясаш, сартарошхона, тикувчилик хоналаридаги, ахборот-ресурс маркази, инглиз, немис тилига ўқитиш хоналаридаги шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Ушбу мактаб 1965 йилда қурилган бўлиб, йиллар давомида таъмирлаш ишлари олиб борилмагани боис, 940 ўринга мўлжалланган мактабда яқингача 250 нафардан ортиқ ўқувчилар таҳсил олаётган эди. Шароит етарли бўлмагани сабаб ота-оналар фарзандларини бошқа мактабларга беришган.
2021 йилда мактаб маҳаллий бюджет маблағлари, мактабни аввал битириб кетган собиқ битирувчилари ҳамда тадбиркорларнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобига тўлиқ қайта таъмирланиб, кўркам қиёфа касб этди. Барча керакли жиҳозлар билан таъминланди. Мактабда 1100 га яқин ўқувчиларга таълим берилмоқда. Ўтган йили битирувчиларнинг олий таълимга ўқишга кириш қамрови 50 фоизни ташкил қилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткични 70 фоизга етказиш кутиляпти. Меҳмонларга ушбу жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Йиғилишда шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда халқ таълими бўлимлари мудирларига Президентимизнинг таълим тизимидаги топшириқларини ижросини таъминлаш шартлиги, ҳокимларнинг таълимга эътиборларини янада ошириш кераклиги қайд этилиб, ўқувчиларнинг яхши таълим-тарбия олишлари учун ўз ҳудудларида ҳам ушбу мактабдаги каби шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга шаҳар ва туман ҳокимларининг ҳудудларидаги маҳаллалар қиёфасини ўзгартириш, жойларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, аҳолига муносиб турмуш шароитлари яратиш, эҳтиёжмандларга кўмак бериш масалаларига устувор эътибор қаратиш борасида кўрсатмалар берилди.
Шу куни Қўқондаги Иттифоқ мавзеси ҳудудидаги кўп қаватли уйларга туташ ҳудудда жойлашган бино-иншоотларда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишлари билан ҳам яқиндан танишилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram