Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
УЧКЎПРИКДА “QUANTITY CLASS” МЧЖ УН ВА УН МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИНИНГ ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 7 МЛН. ДОЛЛАР БЎЛГАН ИККИНЧИ БОСҚИЧИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
2024-07-24 19:51:10 3140
Бугун “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “Quantity Class” МЧЖ ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг иккинчи босқичи тантанали тадбир билан ишга туширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов иштирок этдилар.
Шохрух Раҳматуллаев раҳбарлигидаги корхонага қарийб 7 млн. доллар тадбиркорнинг ўз маблағлари йўналтирилди. Корхонада кунлик 500 тонна буғдойни қайта ишлаш янги қуввати яратилиб, йилига қўшимча 350,5 млрд. сўмлик маҳсулот – 120 минг тонна ун, 17 минг 520 тонна комбикорма ва 18 минг 380 тонна кепак ишлаб чиқариш имконияти қўшилди, 100 та янги доимий иш ўрни яратилди. “Quantity Class” МЧЖнинг мавжуд йиллик экспорт ҳажмини қўшимча 12,5 млн. долларга ошириш мумкин бўлади.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ҳар куни вилоятимизнинг барча ҳудудларида янги корхоналар, хизмат кўрсатиш объектлари очилаётганига, қурилиш, бунёдкорлик, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилаётганлигини қайд этди. Бунинг пировард натижасида қанча кўп бунёдкорлик, қурилишлар, янги саноат объектлари бўлса, унинг замирида энг аввало, одамларнинг иш билан таъминланиши, аҳолининг турмуш даражаси ошишига, моддий даромадини кўпайишига сабаб бўлиши таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 11-12 июль кунлари вилоятимизга ташрифи давомида кўплаб янги объектларни кўздан кечирилгани, ушбу ташриф тарихий ташрифга айлангани ҳақида тўхталиб ўтилди. Президентимиз томонидан ҳар бир шаҳар ва туманни ривожлантириш учун иқтисодий йўл харитаси тузиб берилгани айтиб ўтилди. Шунингдек, Қўқон саноат технопарки ташкил қилиш, бундан ташқари, вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам имкониятдан келиб чиқиб, саноат зоналари ташкил этишга рухсат олингани қайд этилди.
Президентимизнинг қутлуғ ташрифи иқтисодий тармоқларни жадал ривожлантириш, маҳаллабай тизимни янги босқичга кўтариш, инвестицияларни фаол жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш бўйича марраларни баланд олишга ундагани эътироф этилди.
Қўқон ва Марғилон шаҳарларида "Янги Ўзбекистон маҳалла массивлари" бошлангани айтилди. Ушбу амалга оширилаётган ишлар Фарғонанинг ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга, яшаётган аҳолини турмуш даражасини яхшилашга, даромад миқдорини оширишга қаратилгани таъкидланди.
Бугун фойдаланишга топширилган янги корхона ҳам бунёдкорликларнинг, Президентимиз яратиб бераётган шарт-шароитларнинг бир маҳсули эканлиги маълум қилинди.
Нуронийлар иштирокида дуолар қилиниб, рамзий лента қирқилди ҳамда корхонада яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram