Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
КЎП ЙИЛЛАР ДАВОМИДА ҲАЛОЛ ВА САМАРАЛИ МЕҲНАТ ҚИЛГАН МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИГА ҲАМДА ЖАМИЯТИМИЗДА ҲУРМАТ ҚОЗОНГАН ОНАЛАРГА “МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2024-07-24 20:20:12 3630
Фарғона шаҳридаги “Вайн гарден” тантаналар мажмуасида турли соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган меҳнат фахрийлари ҳамда жамиятимизда ҳурмат қозонган оналарнинг катта гуруҳига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонларини тантанали топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов, “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, сенатор Содиқжон Турдиев, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Зокиржон Раҳмонов иштирок этдилар.
Муҳтарам Президентимиз бошчиликларида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг марказида кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш масаласи ўрин олаётгани тадбирда алоҳида қайд этилди. Катта авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни кўп асрлик анъаналаримизни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишида ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди.
Бугунги тадбирда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 75 нафар фахрийларимизга I, II ва III даражали кўкрак нишонлари топширилди.
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони Давлатимиз раҳбарининг алоҳида Қарорлари билан кўп йиллар давомида жамиятнинг турли соҳаларида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни, шунингдек, ҳаётини фарзандларига бағишлаб, уларни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаб келган, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналарни муносиб тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.
Вилоятимиз таниқли санъаткорлари, ашула ва рақс ансамбллари ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга юқори кайфият бағишлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram