
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЗИЁЛИЛАР ВА ИЖОДКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2024-07-26 15:58:11 3055
Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Фарғона ва Андижон вилоятларидаги олий ўқув юртлари профессорлари, тарихчилар, шоир ва ёзувчилар, маънавият тизими ходимлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқотда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасанов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов иштирок этдилар.
Самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ўзликни англаш, буюк бобокалонларимиз, алломалар ҳаётини келгуси авлодга тўлақонли етказишда тарих фанининг ўрни хусусида фикр алмашилди.
Устозларга тарихда яшаб ўтган бобокалонларимиз ҳаёти ва фаолиятини назарий тушунтиришлар билан бирга замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўргатиш бўйича тавсиялар берилди.
Буюк алломалар ҳаёти акс эттирилган кинофильмлар яратиш жараёнларида, тарихий фактларни жамлашда, сценарийлар устида ишлашда тарихчи олимлар ҳамда кино усталари ҳамкорлигини ошириш бўйича ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Бугунги учрашувда кўтарилган муҳим масалалар бўйича олий ўқув юртлари профессорлари, тарихчилар, шоир ва ёзувчилар муносабатлари ва таклифларини билдирдилар. Фарғона тажрибаси сифатида миллий ўзлик, тарихни ўрганиш, маънавият йўналишида зиёлилар ҳаракатини ташкил этишга келишиб олинди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram