Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РЕСПУБЛИКАДА ИЛК БОР ҚУВАСОЙДАГИ ОВҚАТЛАНИШНИНГ АУТСОРСИНГ УСУЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМАГАН ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ТАЙЁРЛАНГАН ТАОМЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ (КЕЙТЕРИНГ) ТИЗИМИ ТАЖРИБА ТАРИҚАСИДА ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА
2024-07-26 20:07:02 2945
Фарғона вилояти ҳокимининг 2024 йил 25 июлдаги 402-11-0-Q/24-сонли “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш, белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда овқатлантиришни ташкил этиш орқали болаларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш, соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этган ҳолда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида қабул қилинган.
Қарор билан, Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Фарғона ва Қувасой шаҳар ҳокимликларининг Қувасой шаҳрида жойлашган “Garden catering” қўшма корхонаси томонидан белгиланган тартибда тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) тизимини жорий йил 1 августдан Қувасой шаҳридаги Давлат мактабгача таълим ташкилотларида(овқатлантиришнинг аутсорсинг усули ташкил этилмаган) 5 ой муддатга жорий қилиш ҳамда тажриба-синов натижаларига кўра йил якунига қадар Фарғона шаҳридаги Давлат мактабгача таълим ташкилотларида жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди. Ушбу тажриба Ўзбекистонда биринчи марта синов тариқасида амалга оширилмоқда.
Туркиялик ҳамкорлар билан ташкил этилган “Garden catering” қўшма корхонасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган соғлом овқатланиш талаблари асосида болалар учун белгиланган рационда 100 турдан зиёд таомлар, салатлар ҳамда десертлар тайёрланиши, корхонага 12 нафар туркиялик юқори малакали шеф-ошпазлар ҳамда 2 нафар соғлом овқатланиш бўйича инженер-технологлар жалб этилгани синов тажрибаси учун ушбу компанияни танлаб олишда асос бўлган.
Давлат молиявий назорат органлари томонидан олиб борилаётган доимий ўрганишлар давомида давлат мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат маҳсулотларининг талон-тарож қилиш, сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлатилиши, овқат тайёрлаш технологик жараёнига риоя этмаслик, санитария қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари учраб тургани ҳамда бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан доимий чоралар кўриб борилаётганига қарамай бундай ҳолатлар кузатилишга давом этаётганидан келиб чиққан ҳолда, болаларни соғлом ва сифатли овқатлантиришнинг замонавий кейтеринг усули тажриба сифатида тадбиқ этилмоқда.
Ушбу 5 ой муддатлик синов-тажриба натижасига кўра мазкур тизимни бошқа ҳудудларда ташкил этиш бўйича асосланган таклифлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачига киритилиши белгиланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram