Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ТУРКИЯ КОМПАНИЯЛАРИ ҚЎҚОННИНГ ЯНГИ ШАҲАРСОЗЛИК МАСТЕР РЕЖАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШДА ВА БРЕНДИНГИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ИШТИРОК ЭТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-07-26 20:39:59    2994

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўқон шаҳрида Туркиянинг “Hisarcıklıoğlu Grup” компанияси бошқарув кенгаши аъзоси Эмин Ҳисаржиклиоғлу бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Қўқон шаҳар ҳокими Маруф Усмонов ва Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азимжон Юлдашев иштирокида ўтказилган учрашувда Қўқоннинг янги шаҳарсозлик мастер режасини ишлаб чиқиш ва самарали жорий этиш, шунингдек шаҳарнинг халқаро брендингини қайта шакллантириш масалаларида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Туркиянинг PAL Policy Analytics Lab компанияси иқтисодий тараққиёт ва махсус стратегиялар бўйича бошқарув ҳамкори Эсен Чағлар, “A Tasarım Mimarlık” компанияси раҳбари Али Осман Ўзтурк ва бошқа масъул вакиллар ҳам қатнашдилар.

Қўқон шаҳрининг туристик салоҳиятини юқори баҳолаган меҳмонлар, яхши ўйланган мастер режа орқали кичик ўзгаришлар билан шаҳарни туристлар учун янада жозибадор ҳудудга айлантириш имконияти етарли эканига ишонч билдирдилар. Тарихий-маданий туризм билан бирга ишбилармонлик ва гастрономик туризмларни ҳам ривожлантириш учун ҳам салмоқли шароитлар мавжуд экан қайд этилди. Мавжуд туристик хизматлар контентини бойитиш ҳам самарали бўлиши таъкидланди.

Ўзаро ҳамкорлик жараёнида турк инвесторларини Қўқон шаҳрига жалб этиш масаласида ҳам фикр алмашилди.

Қўқон туризмини ривожлантириш учун янги ривожланиш концепциясини аниқ белгилаб олиш ва бундан келиб чиққан ҳолда ўрта ва узоқ муддатли режалар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Меҳмонлар Қўқон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан ҳам бевосита танишдилар.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram