
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЎТКАЗИЛГАН “КИБЕРМАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ОЙЛИГИ” КОМПЛЕКС ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМИДА ТАШКИЛЛАШТИРИЛГАН ТАНЛОВ ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

2024-07-31 22:07:39 2126
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизда ўтказилган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот тадбирлари давомида ташкиллаштирилган танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлади.
Интернетнинг ҳаётимизга кириб келиши қатор қулайликлар яратиш билан бирга киберфирибгарликларнинг янги кўринишлари пайдо бўлишига олиб келди. Оқибатда юртдошларимиз уларнинг тузоғига тушиб, алданиб қолиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Вилоятимиз ҳудудида 2024 йилнинг июль ойида ўтказилган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги – “Cyber-month-Ferghana” комплекс тарғибот тадбиридан кўзланган мақсад шу каби қонунбузарликларга барҳам бериш, фуқароларни огоҳликка ундаш, интернет фирибгарликларининг олдини олиш, аниқроқ қилиб айтганда Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Маҳалла еттилиги ўртасида ўтказилган “Энг фаол маҳалла”, ногиронлиги бўлган фуқаролар ўртасида “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман”, тиббиёт ходимлари ўртасида “Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!”, блогер ва журналистлар ўртасида аҳолини кибертаҳдидлардан огоҳлантиришга қаратилган “Энг яхши миллий контент”, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “STOP! Cybercrime” номли оммабоп челленжлар, кибергигиенани шакллантириш учун комедия жанрида ўтказилган “Ҳажвий роликлар”, фуқаролар ўртасида кибертаҳдидлардан огоҳлантирувчи расмлар, йўналишсиз транспортларда “Биргаликда хавфсиз кибермакон сари” тарғибот танловлари каби жами 11 та номинацияда ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда ҳамда совғалар билан тақдирландилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram