
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ПОДШИПНИКЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

2024-08-05 19:27:22 1581
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Shandong Wo Si Huo Te Machinery Equipment компанияси раҳбарлари Жай Силю ва Ли Жингуанни қабул қилди.
Учрашувда VSPZ маркаси остида Хитойда подшипниклар ва транспорт воситаларининг бошқа деталларини ишлаб чиқарувчи ушбу компания томонидан Фарғонада инвестицион ишлаб чиқариш лойиҳани амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда автомобилсозлик соҳаси жадал ривожланиб бораётганини қайд этган вилоят раҳбари, сифатли ва мақбул нархлардаги маҳсулотларга нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам етарли талаб бўлишини таъкидлаб, ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.
Хитой компанияси раиси Жай Силю Фарғонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида, маҳаллий янги бренд билан бозорга йўналтириши кўзда тутилаётганини маълум қилди.
Хитой томони вилоятимиздаги лойиҳани жойлаштириш учун мавжуд имкониятларни ўрганиб чиққач, кейинги босқич муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олинди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram