Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ ТОПШИРИҒИ БИЛАН ФУРҚАТ ТУМАНИДА МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК СОҲАСИГА ИХТИСОСЛАШГАН ЗАМОНАВИЙ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
2024-08-07 22:51:13 1171
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фурқат туманидаги Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусов раҳбарлигидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида бўлиб, миллий ҳунармандчилик соҳасига ихтисослашган замонавий умумтаълим мактабини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ёғоч ўймакорлиги, мебелсозлик, зардўзлик ва наққошлик каби ҳунармандчилик турларига ихтисослашган ушбу замонавий умумтаълим муассасаси, Давлатимиз раҳбарининг тошпириқлари асосида Қўқонбой маҳалласидаги собиқ сув хўжалиги биносини маҳаллий бюджет маблағларидан қайта таъмирлаш, инфратузилма, ахборот-кутубхона маркази, асбоб-анжомлар, моддий-техника ва хом ашё базаси билан таъминлаш ҳисобига барпо этилмоқда.
Таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирган вилоят ҳокими, ишларни жадаллаштириш, муддатида ва сифатли якунлаш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилда вилоятимизга ташрифи давомида “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида бўлиб, уста Муҳаммадали Юнусов билан суҳбатлашганди, мазкур оилавий корхона ёнида мактаб ташкил этиш, унда ҳунарлар билан бирга математика, геометрия, физика, кимё каби фанларни ҳам чуқурлаштириб ўқитиш муҳимлигини таъкидлаганди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram