Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


БУВАЙДАДАГИ "ПОНСОД" МАҲАЛЛАСИНИ ОИЛАВИЙ МЕБЕЛСОЗЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ "ИШСИЗЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУД”ГА АЙЛАНТИРИЛИШИГА ЭРИШИЛМОҚДА

×

 2024-08-07 23:53:58    1174

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Бувайда туманида бўлиб, оилавий тадбиркорлик, аҳолини ўзини ўзи банд қилиш орқали даромадини ошириш бўйича маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

“Понсод” МФЙ ҳудудида 765 та хонадон мавжуд бўлиб, 400 дан зиёд хонадон уй шароитида мебель ва стол-стуллар ишлаб чиқариш ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Ушбу ҳунар билан 1200 га яқин аҳоли вакиллари доимий меҳнат билан банд бўлмоқда.

Улар асосан ҳунармандчилик (стол-стул карказ ва бошқалар), мебель ва ёғочдан ишланган бошқа халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Бунинг ортидан ойига 10 млн. сўмдан 15 млн. сўмгача даромад олишга эришишмоқда.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат вилоятимиз, балки республикамизнинг бошқа ҳудудларига шунингдек, қўшни республикаларга хам экспорти амалга ошириб келинмоқда.

Бугунги кунда мазкур ҳудудни оилавий мебелсозликни ривожлантириш орқали “ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантирилишига эришилмоқда.

Вилоят ҳокими хонадонларда бўлиб, иш жараёнларини кўздан кечирди, уста-ҳунармандлар билан суҳбатлашди. Уларнинг олиб бораётган ишларини юқори баҳолади. Ҳунармандларнинг ўз фаолиятларини кенгайтириш, банк кредити олиш билан боғлиқ мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилди.

Шу жойда туман секторлари раҳбарлари ва туман ҳокимининг ўринбосарларига хонадон эгаларига ҳар томонлама кўмак бериш бўйича кўрсатмалар берди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram