Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЖОРИЙ ЙИЛДА ВИЛОЯТИМИЗ ФЕРМЕРЛАРИ 310 МИНГ ТОННАДАН ЗИЁД ПАХТА ХИРМОНИ ЯРАТИШНИ КЎЗЛАМОҚДАЛАР
2024-08-08 00:07:11 1045
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Бувайда туманидаги “Жаннат диёр”, “Қўнғирот замин кўрки”, “Кўлобод барака”, “Турсуной момо Манзура” ва бошқа қатор фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлиб, пахта йиғим-теримига киришиш олдидаги сўнгги агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ғўза майдонларини дефолиациялашни ғўзанинг биологик етилганлигига қараб ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, қўлланиладиган дефолиантларни тўғри танлаш бўйича мутасаддиларга тавсиялар берилди.
Маълумот ўрнида, жорий йил вилоятда жами 77 минг 830 гектар майдонда ғўза парвариш қилинмоқда. Ушбу майдонлардан ўртача 40 центнердан 311 минг тонна пахта хом ашёси етиштириш режалаштирилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram