Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТИМИЗДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ВИЛОЯТ КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-08-09 15:45:37    1181

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида энергия етказиб берувчи корхоналар ва бошқа объектларда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят божхона, энергетика соҳалари мутасаддилари, тижорат банклари раҳбарлари, фермер хўжалиги раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шиддат билан ривожланаётган бугунги даврни яшил энергетикасиз тасаввур қилиб бўлмаслигини, бу жараёнда муқобил энергиялардан фойдаланиш энг самарали усул эканлигини таъкидлади.

Айтиб ўтилганидек, жорий йилда вилоятда электр энергиядан 1 млрд. 534 млн.кВт, табиий газ бўйича 684 млн. куб метр иқтисод қилиш режалаштирилган. Бу ишларни амалга ошириш учун электр энергияси йўналишида 14 та, табиий газ юзасидан 12 та йўналишни ўз ичига олган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва шу асосда иш олиб борилмоқда.

2024 йилнинг шу кунига қадар вилоятда 36 МВт қуёш панеллари ўрнатилиб, ишга туширилди. Эътиборли жиҳати, бунинг 15,8 МВти маҳаллий тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Кўргазмали семинар ташкил этилган маскан Олтиариқ туманидаги “Nirt Fruit” музлаткичли мева-сабзавот сақлаш омборига ҳам 300 кВтли қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган электр энергия эхтиёжнинг 30 фоизини қопламоқда. Корхона раҳбари Нуритдин Алиқулов жамият фаолияти ва ўрнатилган қуёш панеллари кутилган натижани бераётгани ҳам даромад қилиб, электр энергиясини иқтисод ҳам қилинаётганлиги бўйича гапириб ўтди.

Семинарда шунингдек, қуёш панели тушунчалари, тежамкор горелка авфзалликлари, қуёш панеллари учун ажратилинадиган кредитлар ҳамда қуёш панели расмийлаштирилиши бўйича масъул мутасаддиларнинг маърузалари ҳам тингланди.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари асосида олиб борилаётган қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ишлари прокуратура идоралари томонидан назорат қилиняпти. Бунда асосий эътибор, улгуржи ва чакана истеъмолчиларга сифатли қуёш панелларини ҳамда хавфсиз энергия тежовчи воситаларни етказиб берилишига қаратилган.

Кўргазмали семинарда энергия тежамкор воситалар ва қуёш панеллари етказиб берувчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, ҳар бир технология юзасидан аниқ маълумотлар бердилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram