Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ИСТИҚБОЛЛИ ТАДБИРКОРЛИК ЛОЙИҲАСИ БИЛАН ТАНИШДИ
2024-08-10 22:23:42 1213
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳрида Тадбиркорлар кенгашининг илк мулоқотида иштирок этиб, учрашув мобайнида истиқболли тадбиркорлик лойиҳалари билан ҳам танишди.
Учрашувда “Ermak” савдо белгиси остида маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбари Валижон Салиҳов вилоят ҳокимига Фарғона шаҳридаги кимё технопарки ҳудудида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаси ҳақида маълумот берди.
Мулоқотда ушбу лойиҳасини янада кенгайтириш мақсадида корхона ҳудуди ёнидан ер майдони сўраб мурожаат қилди.
Юзма-юз мулоқотдан сўнг вилоят раҳбари тадбиркор томонидан амалга оширилаётган лойиҳа билан жойига бориб танишди.
Компания янги бизнес-режага кўра, Фарғона шаҳридаги кимё технопарки ҳудудидаги бинода қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, болалар егуликлари, ёнғоқ, ҳолва, қуртова ҳамда айрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Лойиҳа қиймати 2,5 миллион доллар бўлиб, бир йил давомида лойиҳани тўлиқ ишга тушириш кўзда тутилган. Натижада 120 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари доимий иш ўрни билан таъминланади.
Тадбиркорнинг мурожаатини тегишли тартибда кўриб чиқиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram