Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


МАРҒИЛОН ШАҲРИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИ ҚУРИЛИШИ УЧУН ЕР ТЕКИСЛАНИБ, ПОЙДЕВОР ИШЛАРИГА КИРИШИЛДИ

×

 2024-08-12 09:04:41    989

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йил 12 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи чоғида Қува туманида Фарғона вилоятини ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ижросига бағишланган фаоллар йиғилиши ўтказилди. Унда давлатимиз раҳбари яқин истиқболга белгиланган вазифалар доирасида Қўқон ва Марғилон шаҳри, туманлар марказларида "Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши лойиҳасини маҳалла даражасигача тушириш топшириғини берган эди.

Шунингдек, вилоятда баъзи маҳаллалар қиёфаси эскилигича қолиб кетаётганига танқидий эътибор қаратилиб, шаҳар ва туман марказларида 5 тадан эски маҳаллаларни танлаб олиш, 7–10 қаватли уйлар қуриш учун хусусий секторни жалб қилиш ҳамда янги уйларни биринчи навбатда ушбу маҳалла аҳолисига бериш бўйича кўрсатмалар берилганди.

Ўтган қисқа вақт ичида топшириқ ижроси юзасидан Марғилон шаҳрининг Янгиҳаёт кўчасида жойлашган 75 гектар ер майдонида 6 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массивини бунёд этиш мақсадида бош режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, “Янги Ўзбекистон” массивида замонавий мезонлар асосида қад ростлайдиган кўп қаватли уйлардан ташқари, лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлган савдо комплекси, бизнес маркази ҳамда 2 та мактаб, 6 та мактабгача таълим ташкилоти ва 2 та кўп тармоқли тиббий клиника қурилиши ҳам кўзда тутилган.

Ўз навбатида янги массивда турар–жой биноларига қўшимча равишда аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун кўнгилочар масканлар ҳам барпо этилади. Ландшафт архитектураси асосида яшил хиёбонлар ташкил этилади ҳамда манзарали дарахтлар аллеялари яратилади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кеча “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, қурилиш–пудрат ташкилотлари раҳбарлари, қурувчи ва меъморлар билан суҳбатлашди. Тадбир давомида пойдевор ишларига киришилиб, эзгу ниятлар ёзилган келажакка мактуб махсус идишга солинди ва тантанали равишда кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмини бетонлаштириш ишлари бошланди.

Бир гуруҳ фаоллар, нуронийлар бунёдкорлик ишлари хайрли бўлиши учун эзгу ниятларини билдириб, дуога қўл очишди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram